Бугун 20 июль, 2019 йил, шанба

O'ZB

АҚШда гиёҳванд модда олиб кетаётган сув ости кемаси ушланди

АҚШда гиёҳванд модда олиб кетаётган сув ости кемаси ушланди

Бортида 7 тонна гиёҳванд модда олиб кетаётган сув ости кемасининг ушланиши видеоси эълон қилинди. ABC 7 телеканалининг хабар беришича, воқеа 18 июнда Тинч океани халқаро сувларида юз берган.

АҚШ соҳилбўйи қўриқлаш хизмати ходимлари кемани таъқиб қилиб, у сув сиртида кўриниши билан унга сакраб чиқиб олишган ва асосий люкига ура бошлашган. Бироздан кейин люк очилган ва унда қўлларини кўтарган эркак кўринган. Эркак қайси давлатдан эканлиги маълум қилинмаган.


Таъкидланишича, кўрсатилган лавҳалар катта операциянинг бир қисмигина бўлиб, соҳилбўйи қўриқлаш хизмати унинг давомида 14 та турли кемадан 17 тоннадан кўпроқ кокаин ва 423 кг марихуана мусодара қилган. Қўлга киритилган гиёҳванд моддаларнинг умумий қиймати 570 млн долларга баҳоланган.

Киритилди: 05:00 13.07.2019. Ўқилди: 468 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!