Аввалроқ Aмериканинг Серфсайд шаҳарчасида 12 қаватли турар-жой биноси қулаганлиги ҳақида хабар бергандик. Майами-Дейд округи раҳбари Даниэлла Ливайн Каванинг хабарига кўра, қидирув-қутқарув ишлари бошланганидан 30 соат ўтгач, 159 кишининг тақдири номаълум бўлиб қолмоқда.
"Champlain Towers South" биноси харобалари остидан ўт ўчирувчилар тўртта жасадни топдилар, 120 киши қутқарилди.
Фавқулодда вазиятлар ходимлари вайроналар остида омон қолганларни топиш умидида тўққиз метр баландликдаги металларни демонтаж қилишни давом эттирмоқда.
Айни дамда бинонинг қулаши сабаблари айтилмаган. Флорида штатида фавқулодда режим жорий этилди. Йўқолганлар рўйхатига Парагвай президенти хотинининг синглиси ҳам киритилган.