Полиция маълумотига кўра, қурол боланинг ота-онасидан бирига тегишли бўлган. У полиция ходими бўлиб, ҳодисадан сўнг ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ушланган.
Полиция воқеани қасддан қилинган ҳаракат деб ҳисобламаётганини билдирди. Шу билан бирга, ходимлар ўз қуроллари бошқа шахслар қўлига тушмаслиги учун зарур эҳтиёт чораларига қатъий риоя қилиши кераклигини таъкидлади.
Эҳтимолий бахтсиз ҳодисанинг олдини тарбиячининг ҳушёрлиги олган. У пистолетни ўз вақтида пайқаган.
Ҳодисадан кейин боғчада хавфсизлик чоралари кучайтирилади. Жумладан, болаларнинг сумкалари текширилиши режалаштирилган.