Қўшма Штатларда ноқулай об-ҳаво шароитлари туфайли 11 000 дан ортиқ рейслар бекор қилинди, бу пандемиядан бери энг ёмон кўрсаткич.
Бу ҳақда АҚШ транспорт вазири Шон Даффи Fox news телеканалида маълум қилди.
"Бугун 11 000 дан ортиқ рейслар бекор қилинди ва 17 000 та парвоз кечиктирилди. Бу коронавирус пандемиясидан бери рейсларнинг бекор қилиниши бўйича энг ёмон кун", деди у.
Даффи бу вазият нафақат об-ҳаво шароитлари, балки аеропортларда ходимлар етишмаслиги ҳам туфайли юзага келганини таъкидлади.