Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

АҚШда Байденнинг обрўсига путур етди

АҚШда Байденнинг обрўсига путур етди

АҚШ президенти Жо Байден ўз вақтида сайловолди пойгасидан чиқишни рад этиб, обрўсига путур етказди. Бу ҳақда АҚШ президентлигига номзод кичик Роберт Кеннеди CBS телеканалига берган интервьюсида маълум қилди, деб ёзади «ТАСС» .

«Мен Жо Байденни шахсан 40 йилдан бери биламан ва унинг ўз ватанига 50 йил хизмат қилгани учун юксак ҳурмат ва эҳтиромга эгаман. Лекин ўйлайманки, ўтган йил давомида у ҳокимиятдан воз кечиб, ўз обрўси ва мартабасига доғ туширди», — деди сиёсатчи. Шунингдек, у 2021 йил 6 январда АҚШнинг собиқ етакчиси Доналд Трамп тарафдорлари Байден ғалаба қозонган сайлов натижаларини тасдиқлашга тўсқинлик қилишга уриниб, АҚШ Конгрессига бостириб киришган воқеаларни эслади .

Кеннеди кичикнинг фикрича, Қўшма Штатлар анъаналарининг бир қисми америкалик раҳбарларнинг «хокимиятни хушмуомалалик билан топширишидир». «Менинг фикримча, президент Трамп буни яхшилик билан қилмади ва мен ҳам президент Байден ҳақида шундай дея олмайман», - дея қўшимча қилди сиёсатчи.

Киритилди: 07:14 26.07.2024. Ўқилди: 1197 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!