Бугун 22 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

АҚШда 100 минглаб кўчманчи қушлар ўлик ҳолда топилди

A A A
АҚШда 100 минглаб кўчманчи қушлар ўлик ҳолда топилди

Америкалик олимлар бир неча юз минглаб кўчманчи қушларни Нью-Мексико штатида ўлик ҳолда топишди. 

Дастлаб, 20 август куни ўлик қушларнинг катта қисми White Sands raketa полигони ва маҳаллий қўриқхона ҳудудида топилганди. Кейинчалик юз минглаб қушлар штат бўйлаб ҳалок бўлгани аниқланган.

«Биз кўриб турганимиздан хулоса қиладиган бўлсак, сўз юз минглаб, эҳтимол, миллионлаб қушлар ҳақида бормоқда. Бу олти хонали рақам», дея таъкидлади Нью-Мексико штати университети профессори Марта Десмонд. Шу билан бирга, Колорадо, Техас ва қўшни Мексикада ҳам ўлик қушлар аниқланган.

Мутахассислар қушларнинг оммавий қирилиш сабабларини ўрганмоқда. Эҳтимолли омиллардан бири сифатида Калифорниядаги ўрмон ёнғинлари айтилмоқда ва бу муддатидан илгари қушлар миграциясига сабаб бўлган. 

Десмонднинг сўзларига кўра, сафар қилиш учун қушларга оқсил ва ёғлар етишмаган. Бундан ташқари, улар Калифорния ёнғинлари сабабли юзага келган ўпка фаолиятининг бузилиши туфайли ҳам ҳалок бўлган бўлиши мумкин.

Ўлик қушлар Орегон штатидаги махсус лабораторияга юборилади. У ерда қушларнинг оммавий қирилиш сабабларига аниқлик киритилади.

Киритилди: 09:36 18.09.2020. Ўқилди: 2288 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар