Американинг яна бир жуфт B-1B Lancer стратегик бомбардимончи самолётлари Япониянинг Хонсю ороли шимолидаги Мисава авиабазасига етиб келди, у ерда шу ҳафта бошида иккита шундай самолёт жойлаштирилган эди.
Бу ҳақда Newsweek нашри хабар бермоқда.
Биринчи иккита B-1B Lancer сешанба куни у ерга этиб келди.
Улар у ерга Техасдаги Дайсс ҳаво кучлари базасидан жойлаштирилди. Мақсад АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларини иттифоқчилар билан "Ҳинд-Тинч океани минтақасида минтақавий барқарорликни мустаҳкамлаш учун стратегик тўхтатувчи миссиялар"ни ўтказишга ўргатиш, деди АҚШ Тинч океани қўмондонлиги.
Японияга етиб келишидан олдин Американинг B-1B Lancer стратегик бомбардимончи самолётларининг биринчи жуфтлиги Жанубий Корея ҳарбий-ҳаво кучлари билан биргаликда ҳаво кучлари машқларини ўтказди.