2030 йилгача Хитой ҳукумати Тайван устидан назорат ўрнатиш учун куч ишлатишга қарор қилади. Бу фикрни Марказий разведка бошқармаси директори Уилям Бернс билдирди.
Унинг сўзларига кўра, Пекиннинг Тайван устидан назорат ўрнатиш ниятини “баҳолаб бўлмайди”.
Бундан ташқари, Хитой етакчиси Си Цзинпин “ўз армиясининг имкониятларига ишонади”, — дея Бернснинг сўзларидан иқтибос келтирган РИA Новости.
Июль ойида Хитой қуролли кучлари америкалик сенатор Рик Скоттнинг Тайванга ташрифи муносабати билан “миллий суверенитетни ҳимоя қилиш учун исталган вақтда ҳарбий ҳаракатлар бошлашга” тайёрлигини билдирганди.