Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

АҚШ-Хитой можароси Россияга фойда келтириши маълум бўлди

АҚШ-Хитой можароси Россияга фойда келтириши маълум бўлди

AҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо қарама-қаршилиги Россия учун фойдали бўлиши мумкин. Бундай хулосага Россия ташқи ишлар бўйича Кенгаши, Россия Фанлар академиясининг Узоқ Шарқ институти ва Фудан университетининг Халқаро тадқиқотлар институти томонидан тайёрланган "Россия-Хитой диалоги: Модел 2020" маърузаси муаллифлари келдилар. Бу ҳақда РБК хабар бермоқда.

Мутахассисларнинг фикрича, бундай вазиятда Москва ва Пекин ҳамкорлик учун янги имкониятларга эга. Бу биринчи навбатда анъанавий углеводород хом ашёсини Хитойга экспорт қилиш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига тааллуқлидир. Шунингдек, мамлакатлар технологик ҳамкорликни йўлга қўйишлари мумкин.

Маълумот учун, июнь ойининг охирида, Хитой AҚШга савдо урушини бошлаш таҳдиди ҳақида огоҳлантирган. Хитой ҳукумати AҚШнинг Гонконг ва Тайван масаласига аралашувини йўл қўйиб бўлмайдиган воқеа деб ҳисоблайди.

Йил бошида икки давлат ўртасида савдо битими имзоланди. Хитой келишувнинг биринчи йилида AҚШ маҳсулотларини сотиб олишни 76,7 миллиард долларга ва иккинчи йил давомида 123,3 миллиард долларга оширишга рози бўлди. Ушбу битим туфайли савдо дефицитини камайтириш мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

Киритилди: 10:40 07.07.2020. Ўқилди: 3759 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!