Фаластиннинг ХАМАС ҳаракати Қўшма Штатлардан ҳеч бўлмаганда бир нечта кичик қуролларни чекланган вақт давомида сақлаб қолиш учун рухсат олиши мумкин.
Бу ҳақда The New York Times манбаларга таяниб хабар берди.
Ушбу манбаларга кўра, Вашингтон ХАМАСдан Исроилга ҳужум қила оладиган барча қуролларни топширишни талаб қилади, аммо ҳаракатга вақтинча бир нечта кичик қуролларни сақлаб қолишга рухсат бериши мумкин. АҚШ президентининг куёви Жаред Кушнер, АҚШ президентининг махсус вакили Стивен Уиткофф ва Яқин Шарқ тинчлик жараёни бўйича собиқ БМТ махсус координатори Николай Младеновдан иборат музокаралар гуруҳи келгуси ҳафталарда ушбу таклифни ХАМАСга тақдим этади. Унинг қоидалари якунланмаган ва ўзгартирилиши мумкин, деб таъкидлади газета.