Бугун 7 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

АҚШ Венесуэла соҳилларида "наркотеррорчиларга тегишли" қайиққа зарба берди

АҚШ Венесуэла соҳилларида "наркотеррорчиларга тегишли" қайиққа зарба берди

АҚШ 14 октябрь куни Венесуэла қирғоқлари яқинида яна бир қайиққа зарба берди. Оқибатда 6 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат президенти Дональд Трампга таяниб, BBC хабар берди.

Трампга кўра, қайиқ гиёҳванд моддалар савдосига алоқадор наркотеррорчиларга тегишли бўлган. Ҳужумдан олдин разведка хизматлари бу кема ноқонуний гиёҳвандлик тармоғи билан боғлиқ эканини тасдиқлаган.

Трамп маъмурияти сўнгги бир неча ой ичида халқаро сув майдонида, хусусан, Кариб ҳавзасида бешинчи бор қайиқларга зарба бермоқда. Жумладан, сентябрь ойидан бери жами 27 киши ҳалок бўлгани қайд этилган. Бироқ АҚШ ҳозиргача бу кемалар ёки уларнинг экипажи ҳақида аниқ маълумот бермаган.

Ижтимоий тармоқларда зарба акс этган видеолар ҳам тарқалган. Расмийлар қайиқдаги қурбонлар ким бўлгани ёки қайси давлатга мансуб эканини очиқламаган. Айрим ҳуқуқшунослар бу ҳужумларни халқаро қонунларга зид деб баҳоламоқда. Қўшни давлатлар — Венесуэла ва Колумбия ҳам бу ҳаракатларни танқид қилмоқда.

Киритилди: 23:59 15.10.2025. Ўқилди: 1031 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!