Бугун 26 июль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

АҚШ Венесуэла нефти экспортидан тахминан 13 млрд доллар йиғди

АҚШ Венесуэла нефти экспортидан тахминан 13 млрд доллар йиғди

АҚШ Венесуэла нефтидан қарийб $13 млрд даромад олди, деб хабар бермоқда Financial Times

Бироқ бу маблағлар қаерга кетгани ҳақида жуда кам маълумот берилган. Вашингтон дастлаб маблағларни Венесуэла учун ишончли бошқарувда ушлаб туришини айтган бўлса-да, расмийлар шундан бери қарама-қарши тушунтиришлар бермоқда.

Президент Трамп АҚШ нефтдан “катта пул ишлаётгани”ни таъкидлаган бўлса, Давлат департаменти миллиардлаб доллар маблағ қатъий назорат остида Венесуэлага қайтарилганини билдирмоқда. Очиқ манбаларга кўра, расман фақат 300 млн доллар очиқланган, холос.

Иқтисодчиларнинг таъкидлашича, Венесуэла иқтисодиётининг кутилганидан заифроқ тикланаётгани нефть тушумларининг катта қисми мамлакатга етиб бормаганидан далолат беради.

Киритилди: 13:25 23.07.2026. Ўқилди: 528 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!