Бугун 18 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

АҚШ Вакиллар палатаси спикери: Хитой мени Тайванга киришимни тақиқлай олмайди

АҚШ Вакиллар палатаси спикери: Хитой мени Тайванга киришимни тақиқлай олмайди

АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Кевин Маккартининг фикрича, Хитой унинг Тайванга ташриф буюришини тақиқлай олмайди.

У 1 февраль куни АҚШ Президенти Жо Байден билан учрашувдан сўнг журналистлар саволларига жавоб берар экан, “Хитой менга қаерга боришим мумкин-мумкин эмаслигини айта олмайди, деб ўйлайман”, деди.

Давлат департаменти матбуот котиби Нед Прайс Маккартининг Тайванга эҳтимолий сафарига оид қарорларида мутлақо мустақил эканини таъкидлади.

“Punchbowl News” интернет нашри ўз манбасига таяниб, Пентагон Маккартининг баҳорда Тайванга бориши масаласини кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берган эди. Ўзи ҳам спикер этиб сайланганидан кейин Тайванга сафар билан бориши тўғрисида гапириб ўтган эди.

Киритилди: 22:22 05.02.2023. Ўқилди: 3429 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!