Москва ва Вашингтон ўртасидаги шериклик ҳақидаги суҳбатлар "энди долзарб эмас", деб баёнот берди АҚШнинг 43-президенти Жорж Бушнинг Россия ва Евроосиё бўйича собиқ маслаҳатчиси, АҚШ Халқаро алоқалар кенгаши илмий ходими Томас Грэм.
Сиёсатшуноснинг таъкидлашича, Россия ва АҚШ юз йилдан ортиқ вақт давомида рақиб бўлиб келган, бироқ рақобат албатта можарони англатмайди.
"Биз сўнгги 120 йил давомида жаҳон майдонида рақиб бўлдик ва бу ўзгармайди... Менимча, биз албатта можаро эмас, балки рақобат глобал муҳитнинг доимий хусусияти эканлигини тан олишимиз керак ва бу кўп қутбли дунёда ҳам ўз кучида қолади", — деди у.
Грэмнинг қўшимча қилишича, давлат раҳбарларининг асосий вазифаси — йирик давлатлар ўртасида уруш келиб чиқишидан қочиш учун ушбу рақобатни масъулият билан бошқариш ҳисобланади.