Бугун 23 апрель, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

АҚШ ва Ҳиндистон Конгодаги "Chemaf" компаниясини қайта ишга туширади

АҚШ ва Ҳиндистон Конгодаги "Chemaf" компаниясини қайта ишга туширади


Қўшма Штатларнинг "Virtus Minerals" компанияси ва унинг ҳиндистонлик ҳамкори "Lloyds Metals & Energy" 2027 йил январдан Конгодаги "Chemaf" (Chemical of Africa) мис ва кобалт конида тўлиқ ишлаб чиқаришни тиклашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Reuters агентлигига касаба уюшмаси вакили маълум қилди.

​Март ойида Вашингтон кўмагида амалга оширилган келишувга кўра, "Virtus" аввалроқ Дубайда жойлашган "Shalina Resources" компаниясига тегишли бўлган ушбу корхонани 30 миллион долларга сотиб олди ва унинг 900 миллион долларлик қарзини ўз зиммасига олган. Бу келишув АҚШ ва Конго ДР ўртасидаги муҳим минерал ресурслар етказиб беришни Хитойдан Ғарб бозорларига йўналтиришга қаратилган ҳамкорлик доирасидаги илк йирик қадамдир.

"​Virtus" раҳбарияти ходимларни сақлаб қолиш ва ишлаб чиқаришни тезроқ тиклаш устувор вазифа эканини билдирди. Бироқ агентлик "Virtus" компанияси тоғ-кон саноатидаги тажрибасини бўрттириб кўрсатгани лойиҳа учун маълум хавфлар туғдириши мумкинлигини қайд этди.

Киритилди: Бугун 17:40. Ўқилди: 277 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!