АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) маълум қилишича, Эрон томонидан Ормуз бўғозидаги тижорат кемаларига қарши қўлланиши мумкин бўлган бир нечта дрон йўқ қилинган. Вашингтон бўғоз халқаро кема қатнови учун очиқ қолганини таъкидлади.
Шу билан бир вақтда, Эрон Исфаҳондаги ядровий мажмуа кириш йўлларини миналагани маълум бўлди. АҚШ разведкасига кўра, Теҳрон юқори бойитилган уран захираларини ҳимоя қилиш мақсадида ерости туннелларининг бир қисмини ҳам вайрон қилган.
CNN маълумотига кўра, айнан ушбу уран захиралари тақдири АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокаралардаги асосий масалалардан бири бўлиб қолмоқда. Томонлар ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга яқинлашаётган бўлса-да, ҳарбий фаоллик ва ўзаро ишончсизлик сақланиб қолмоқда.