Bloomberg агентлигининг вазиятдан хабардор манбаларига кўра, Вашингтон ва Теҳрон музокараларнинг иккинчи раундига тайёргарлик кўрмоқда, шу сабабли улар ўртасидаги сулҳ узайтирилиши мумкин.
Шу билан бирга, Bloomberg суҳбатдошлари АҚШ ўт очишни тўхтатиш режимини узайтириш бўйича ҳозирча қарор қабул қилмаганини таъкидламоқда.
Исмини сир сақлашни сўраган америкалик юқори мартабали амалдор Эрон ва АҚШ икки ҳафтага эълон қилинган ва келаси сешанба, 22 апрел куни ўз ниҳоясига етиши керак бўлган сулҳни узайтириш бўйича музокараларни давом эттираётганини маълум қилди.