Бугун 26 июль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

АҚШ ва Эрон Ливан бўйича қоидаларни ўзгартирмоқда

АҚШ ва Эрон Ливан бўйича қоидаларни ўзгартирмоқда

Ливан бўйича янги механизм Исроилни жараёндан четда қолдириши ва унинг ҳарбий ҳаракатларини чеклаши мумкин.

АҚШ ва Эрон Швейцарияда ўтказилган музокаралар давомида Ливан масаласи бўйича янги мувофиқлаштириш механизмини келишиб олди. Channel 12 телеканали маълумотига кўра, ушбу механизм Исроил иштирокини назарда тутмайди ва унинг армияси имкониятларини жиддий даражада чеклайди.

Гап Ливан бўйича янги тартибга солиш формати ҳақида бормоқда. Хабар қилинишича, унда Покистон, Қатар, АҚШ, Эрон ва Ливан иштирок этади. Бунда Исроил, 2024 йилдаги аввалги механизмдан фарқли ўлароқ, янги таркибга киритилмаган.

Нашр маълумотига кўра, янги схема доирасида Исроил кучларига фақат «муқаррар таҳдидлар»га жавобан ҳаракат қилишга рухсат берилади. Илгари эса «шаклланаётган таҳдидлар» ҳам асос сифатида қабул қилиниб, бу ҳарбий зарбалар ва ҳужумлар учун анча кенг имконият яратар эди.

Аввалроқ АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс янги механизм яратилганини тасдиқлаб, музокараларда Ливан, Исроил, «Ҳизбуллоҳ» ҳаракати ва бошқа минтақавий ҳамкорлар иштирок этишини билдирган эди. Бироқ у ташаббуснинг аниқ тафсилотларини ошкор қилмаган.

Киритилди: 22:56 23.06.2026. Ўқилди: 1640 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!