Бугун 25 май, 2026 йил, душанба

O'ZB

АҚШ ва Эрон Ҳўрмуз бўғозини очиш бўйича келишиб олдими?

АҚШ ва Эрон Ҳўрмуз бўғозини очиш бўйича келишиб олдими?

Бу ҳақда The New York Times хабар берди.

Мазкур битим тафсилотлари ҳали келишиб олиниши керак ва Эрон бўғоз устидан назоратни қанчалик сақлаб қолиши ҳозирча аниқ эмас.

Шу билан бирга, Эрон оммавий ахборот воситалари иқтибос келтирган Эрон олий раҳнамоси Мужтабо Хоминаийнинг ҳарбий маслаҳатчиси Ислом Республикаси бўғозни бошқаришда "қонуний ҳуқуқ"га эга эканлигини маълум қилди.

Бир кун аввал Эроннинг уч нафар юқори мартабали мулозими The New York Times нашрига Теҳрон бўғоз орқали кема қатновини қайта тиклашни кўзда тутувчи ўзаро англашув меморандумига розилик берганини айтган эди.

Уларнинг сўзларига кўра, бунинг эвазига АҚШ Эрон портларининг денгиз блокадасини олиб ташлайди. Шунингдек, келишув барча йўналишларда, жумладан, Ливанда ҳам ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишни кўзда тутади.

Киритилди: Бугун 12:11. Ўқилди: 276 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!