Бу ҳақда АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги (CЕНТCОМ) хабар берди.
"28 июль куни Қўшма Штатлар Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) ва БАА ҳарбий разведка, инфратузилмани ҳимоя қилиш ҳамда минтақавий хавфсизлик учун сунъий интеллектни ривожлантириш мақсадида илк икки томонлама ҳарбий СИ ишчи гуруҳи – Task Force Talon Synapse'ни ташкил этмоқда", дейилади хабарда.
Қўмондонликнинг таъкидлашича, гуруҳ Talon Synapse деб номланади, у Абу-Дабида жойлаштирилади ва 20 га яқин мутахассисдан иборат бўлади, лойиҳанинг расмий ишга туширилиши яқин ҳафталарда режалаштирилган.
Talon Synapse фаолияти разведкани қўллаб-қувватлаш, муҳим инфратузилмани ҳимоя қилиш ва минтақадаги хавфсизлик ҳолатини кузатиш учун сунъий интеллект иловаларини интеграция қилишга қаратилган.