"Эронни дарҳол тарк этинг. Бунда АҚШ ҳукумати ёрдамини кутманг. Агар бунинг иложи бўлмаса, хавфсиз жой топиб, озиқ-овқат, сув ва дори-дармон захираланг”, дейилади АҚШнинг Эрондаги "виртуал элчихонаси" веб-сайтида.
Айни дамда Уммон пойтахти Маскатда Теҳрон ва Вашингтон орасида музокаралар бошланган. Унда Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи ва АҚШ президентининг махсус элчиси Стив Уиткофф Эрон ядровий дастури бўйича келишмовчиликларни ҳал қилиши режалаштирилган.