Бугун 14 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШ Ўмон кўрфазидаги савдо кемасига зарба берди

АҚШ Ўмон кўрфазидаги савдо кемасига зарба берди


АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) маълум қилишича, Панама байроғи остида сузиб юрган M/V Ocean Molica кемаси Эрон портларига кириш ва чиқишни чекловчи денгиз блокадасини бузишга уринган.

Қўмондонлик баёнотига кўра, огоҳлантиришларга жавоб берилмаганидан сўнг кеманинг орқа қисмига зарба берилган. Оқибатда унинг ҳаракатланиш тизими ишдан чиққан. Экипаж аъзолари жабрланмаган.

CENTCOM маълумотларига кўра, блокада бошланганидан буён тўртта савдо кемаси ҳаракатдан тўхтатилган, яна 135 та кема эса йўналишини ўзгартириб, ортга қайтган.

Шунингдек, АҚШ ҳарбийлари Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг яширин тармоғига алоқадор деб ҳисобланган 10 та танкер йўқ қилинганини билдирган.

Киритилди: 15:50 11.10.2026. Ўқилди: 580 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!