Бугун 16 ноябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

АҚШ украиналикларни ватанига депортация қилмоқчи

АҚШ украиналикларни ватанига депортация қилмоқчи

Трамп маъмурияти АҚШда қолиш муддати тугаган айрим украиналикларни уруш кетаётган ватанга қайтаришга тайёрланмоқда. Бу ҳақда The Washington Post хабар берди.

Адвокатлар ICE (Иммиграция ва божхона хизмати) яна кўплаб украиналикларни депортация қилишга уриняпти, баъзиларига 17 ноябрь куни махсус ҳарбий рейслар билан Украина ёки Польшага олиб кетилиши айтилганини билдирмоқда.

Украинанинг АҚШдаги элчиси Олҳа Стефанишина тахминан 80 нафар украиналик АҚШ қонунларини бузганлик учун депортация рўйхатида эканини тасдиқлади. Учрашувлар давом этаётгани, тўғридан-тўғри рейслар бўлмагани туфайли логистика мураккаблиги таъкидланмоқда.

“АҚШ қанча одамни истаса депортация қилсин — биз улардан фойда топамиз”, деди Зеленский маслаҳатчиларидан бири эса аноним тарзда.

Айрим адвокатлар украиналиклар қўрқув асосида бошпана сўраш ҳуқуқидан маҳрум қилинаётганини ва бу ноқонуний эканини айтмоқда.

“Украина уруш ҳолатида. Депортация қилинганлар армияга мажбуран олиниб, фронтга юборилиши эҳтимоли жуда юқори”, деди адвокатлар.

2024 йилда Қўшма Штатлардан 53 нафар украиналик депортация қилинганди.

Киритилди: 21:55 14.11.2025. Ўқилди: 752 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!