АҚШ Украинага "жуда муҳим" ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилмоқчи . Бу ҳақда Пентагоннинг юқори мартабали вакили маълум қилди , дея хабар беради РИА Новости .
Унинг қайд этишича, етказиб бериш УСАИ дастури доирасида амалга оширилади. Мудофаа вазирлиги вакили Киевга Америка омборларидан қурол юборилганига ҳам изоҳ бериб , Украина қўшинлари уларга ваъда қилинган қуролларни ҳали тўлиқ олмаганини тан олди. Унга кўра, Вашингтон ҳалигача эълон қилинган ёрдамнинг 10-20 фоизини ўтказмаган.