АҚШ давлат котиби Марко Рубио Вашингтон Россия ва Украина ўртасидаги эҳтимолий тинчлик музокараларида воситачи сифатида иштирок этишга тайёрлигини билдирди.
Унинг таъкидлашича, яқин вақт ичида томонлар қайтадан мулоқотни бошлайдиган босқичга етишига умид қилинмоқда.
«Биз воситачи ролини бажаришга ва бу ишни охиригача етказишга тайёрмиз», — деб ёзди Рубио ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Аввалроқ у Вашингтон фақат ҳақиқий натижа ва тараққиёт кузатилган тақдирдагина Москва ҳамда Киев ўртасидаги музокараларда воситачилик қилишини айтган эди.
«Натижа бермайдиган жараёнларга вақт ва куч сарфлашни истамаймиз», — деди АҚШ дипломатияси раҳбари.