- 1803 йилда АҚШ президенти Томас Жефферсон Франциядан Янги Орлеанни сотиб олишни режалаштирди, аммо охир-оқибат АҚШ майдони 2,1 миллион квадрат километр бўлган бутун Луизиана мустамлакасига 15 миллион доллар (ҳозирги курс бўйича 430,3 миллион доллар) эвазига эга бўлди. Мамлакат ҳудуди икки баробар кенгайди. Ҳозир бу ерларда 15 та штат бор.
- 1819 йилда АҚШ Испаниядан Флоридани 5 миллион доллар (ҳозирги курс бўйича 127,6 миллион доллар) компенсация эвазига олди.
- 1845 йилда АҚШ Мекcикадан Техасни 18,3 миллион доллар (ҳозирги курс бўйича 778,3 миллион доллар) компенсация эвазига олди.
- 1848 йилда Мексика билан бўлган урушдан сўнг, АҚШ келажакдаги Калифорния ва Невада каби улкан ҳудудларни қўлга киритди. 1854 йилда темир йўл қурилиши учун АҚШ Мекcикадан 10 миллион доллар (ҳозирги курс бўйича 385,9 миллион доллар) эвазига Месилла ҳудудини сотиб олди (Гадсден шартномаси).
- 1867 йилда АҚШ Россия империясидан Аляскани 7,2 миллион доллар (ҳозирги курс бўйича 157,7 миллион доллар) эвазига сотиб олди - танқидчилар масхара қилган келишув кейинчалик Вашингтонга жуда бой ресурслар олиб келди ва ҳудуднинг ўзи 49-штатга айланди.
- 1917 йилда Вашингтон Дания билан ҳозирча ягона муваффақиятли битимни амалга оширишга муваффақ бўлди. АҚШ минтақада ҳарбий иштирокини кучайтириш мақсадида Кариб денгизидаги Виржиния оролларининг бир қисмини 25 миллион доллар (ҳозирги курс бўйича 633,1 миллион доллар) эвазига сотиб олди. Бугунги кунда бу АҚШнинг маҳаллий ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқига эга бўлган нодавлат ҳудуди ҳисобланади. (https://telegra.ph/A%D2%9ASH-tomonidan-sotib-olingan-%D2%B3ududlar-01-23)