АҚШ ҳарбийлари Тинч океанининг шарқида гиёҳванд моддалар ташиш учун ишлатиладиган кемага зарба берди.
Бу ҳақда АҚШ Жанубий қўмондонлиги (SOUTHCOM) ижтимоий тармоқларда эълон қилди.
Маълумотларга кўра, ҳужумда бир гиёҳванд моддалар савдогари ҳалок бўлган.
"SOUTHCOM" қўмондони генерал Френсис Донованнинг кўрсатмаси билан 16 июнь куни "Southern Spear" қўшма махсус кучлари кемага зарба берди... Разведка кеманинг Тинч океанининг шарқий қисмида гиёҳванд моддалар контрабандаси йўлларини кузатиб бораётганини ва гиёҳванд моддалар савдоси учун фойдаланилаётганини тасдиқлади", дейилади баёнотда.
SOUTHCOMнинг аниқлик киритишича, операция давомида АҚШ ҳарбий хизматчиларидан ҳеч бири жароҳатланмаган.