АҚШ Сурияда қолган ҳарбийларини мамлакатдан олиб чиқишни бошлади. Бу ҳақда АҚШ ОАВларига таяниб хабар берилмоқда.
Гап тахминан 1000 нафарга яқин америкалик ҳарбий хизматчи ҳақида кетмоқда. Уларни олиб чиқиш жараёни тахминан икки ой давом этиши тахмин қилинмоқда.
"The Wall Street Journal" нашри ҳукуматдаги манбаларига таяниб ёзишича, бу АҚШ ва Эрон ўртасидаги кескинликнинг кучайиши билан боғлиқ эмас. АҚШ ҳарбий контингентини Суриядан олиб чиқиб кетиши ҳақида ҳали январь ойида гаплар юрган эди.
Қайд этиш жоизки, 2026 йилнинг февраль ойида Суриянинг ўтиш даври президенти Аҳмад аш-Шараа ҳукуматига бўйсунувчи армия бир нечта Америка ҳарбий базаларини назорат остига олган.