Калифорния федерал суди январь ойида АҚШнинг Кэмп-Пендлтон ҳарбий базаси ҳудудига тасодифан кириб қолгани учун қўлга олинган икки нафар Россия фуқаросини озод қилиш ҳақида қарор чиқарди.
«Суд Наталия Дудинани зудлик билан озод қилиш тўғрисида ҳукм чиқарди», — дея РИА Новости суднинг 1 апрелдаги қароридан иқтибос келтирмоқда.
Бошқа бир россиялик аёл — Кристинани эса март ойининг охиридаёқ озод қилиш бўйича қарор қабул қилинган эди.