Бугун 20 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

АҚШ Шавкат Мирзиёевни тақдирлади

A A A
АҚШ Шавкат Мирзиёевни тақдирлади

Шавкат Мирзиёев иқтисодиёт ва ижтимоий соҳалардаги ислоҳотлари учун АҚШнинг StrategEast маркази томонидан тақдирланди. Бу ҳақда Халқ сўзи Online хабар берди.

Президент ушбу ташкилотнинг StrategEastWesterbization Аwаrd 2018 мукофотига мамлакатда иқтисодиётни либераллаштириш, инвестиция иқлимини яхшилаш, қонун устуворлиги ва хусусий мулк ҳимоясини таъминлаш соҳасидаги хизматлари учун лойиқ топилган.

Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёевнинг чегараолди муаммоларига ечим топиш ҳамда қўшни давлатлар билан муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси алоҳида таъкидланган.

StrategEast маркази Вашингтон шаҳрида жойлашган бўлиб, мазкур нотижорат ташкилотининг фаолияти постсовет давлатларини уларнинг Ғарб сиёсий ва ишбилармон доиралар билан алоқаларни йўлга қўйишига кўмаклашиш мақсадида тадқиқ этишга йўналтирилган.

Киритилди: 10:06 14.03.2019. Ўқилди: 2243 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар