Ислом Инқилоби Қўриқчилари Корпуси (ИИҚК) Ҳормуз бўғози тўлиқ Эрон назорати остида эканини маълум қилди. Баёнотга кўра, Форс кўрфазида душманнинг бирорта ҳам ҳарбий кемаси қолмаган ва улар бўғоздан камида 400 км узоқликка чекинган.
ИИҚК агар АҚШ ғов бўлишни тўхтатиб, ўзаро англашув меморандумига қайтсагина, келишилган тартиблар доирасида бўғоз орқали кемалар ҳаракатини қайта тиклаш мумкинлигини билдирган.