Бугун 2 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

АҚШ сенаторлари Трампни Нетаньяхуга босим ўтказишга чақирди

АҚШ сенаторлари Трампни Нетаньяхуга босим ўтказишга чақирди

Америкалик демократ сенаторлар гуруҳи Дональд Трамп маъмуриятига мурожаат қилиб, Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхуни ҲАМАС билан ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришишга мажбурлаш учун босим ўтказишни сўради.

АҚШ сенаторлари Трампни Нетаньяхуга босим ўтказишга чақирди“Биз Трамп маъмуриятини бош вазир Нетаньяхуга таъсир ўтказишнинг барча имкониятларидан фойдаланишга ундаймиз”, дейилади мурожаатда.

Таъкидланишича, сенаторлар Нетаньяху ҲАМАС билан ўт очишни тўхтатиш тўғрисида келишувга эришиши керак, деб ҳисоблайди. Бу “гаровдагиларни иложи борича тезроқ озод қилиш” имконини беради.

Сенаторларнинг фикрича, Ғазодаги Гуманитар жамғармани ёпиш ва Ғазода БМТ раҳбарлигидаги ёрдамни мувофиқлаштириш бўйича мавжуд механизмларни қўллаб-қувватлашни тиклаш лозим.

Сенаторлар Ғазони урушдан кейинги тиклаш режасини ишлаб чиқиш зарур, деб ҳисоблайди. Бу режага кўра, ҲАМАС ҳокимиятни сақлаб қолмайди, Исроил Ғарбий Соҳилни ўзига қўшиб олишдан воз кечади ва минтақага интеграциялашувни давом эттиради, ислоҳ қилинган Фаластин маъмурияти эса тегишли ваколатларга эга бўлади.

Мурожаатни сенаторлар Жек Рид, Дик Дурбин, Жин Шейхин, Марк Уорнер, Крис Кунс ва Брайан Шац имзолаган.

Киритилди: 22:55 26.07.2025. Ўқилди: 661 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!