Бугун 10 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШ сенатори Трампга элчиларни алмаштиришни маслаҳат берди

АҚШ сенатори Трампга элчиларни алмаштиришни маслаҳат берди

Америкалик демократ сенатор Ричард Блументал фикрича, АҚШ президенти Дональд Трамп Россиянинг Украинага қарши урушига оид тинчлик музокараларида иштирок этаётган музокарачилар Стив Виткофф ва Жаред Кушнерни алмаштириши лозим. Блументалнинг айтишича, Трамп Украинани хавфсизлик кафолатларисиз тинчлик битимини тезда имзолашга ундамоқда. “У Украинани адолатсиз ҳудудий имтиёзларга мажбурлаб, зарур ҳарбий ёрдамдан маҳрум қилмоқда. Бу мени чуқур хавотирга солади”, — деди сенатор. У музокараларни шарҳлар экан, Виткофф ва Кушнернинг Украинга нисбатан нохолис бўлиб кўринаётганини, уларнинг амалда Россия тарафида ҳаракат қилаётгандек туюлишини таъкидлади. “Трампга янги вакиллар керак, ҳозирги элчилар тинчлик жараёнини хавф остига қўймоқда”, — деди Блументал. Шунингдек, сенатор Трампнинг Украинада сайлов ўтказиш зарурати ҳақидаги баёнотини танқид қилди: “У Путинни тинчлантиришга ҳаракат қилмоқда, аммо сайловлар бу ишни давом эттиришнинг яна бир қадами. Путин сайлов ўтказмайди, Зеленскийга ҳам бу керак эмас”, — деди у. Financial Times хабар беришича, Трамп Рождество арафасида келишувга эришишга умид қилмоқда. Шу билан бирга, The Wall Street Journal манбаларига кўра, Трамп жамоаси Украинани Россия билан келишув тузишга мажбурламаяпти.

Киритилди: Бугун 15:19. Ўқилди: 156 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!