АҚШ Сенатидаги ҳукмрон Республикачилар партияси етакчилари Мудофаа вазири Пит Хегсетнинг кадрлар сиёсати, Эрон билан урушга ёндашуви ва уни молиялаштириш учун демократларнинг қўллаб-қувватлашини таъминлашга уринмаслигидан норозилик билдирмоқдалар.
Бу ҳақда The Hill нашри манбаларга таяниб хабар бермоқда.
Уларнинг сўзларига кўра, Хегсет ва нуфузли республикачилар ўртасидаги зиддиятлар шу кузда АҚШ маъмурияти Конгрессдан Эрон билан урушнинг ортиб бораётган харажатларини қоплаш учун 70 миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратишни сўраганида авж нуқтасига етиши мумкин.
Республикачилар Пентагон раҳбаридан армия котиби Даниэль Дрисколл ва бошқа юқори лавозимли амалдорларнинг истеъфоси бўйича қўшимча маълумот талаб қилиш ниятида.
Баъзи республикачи қонун чиқарувчилар Хегсетни қобилиятсизликда айбламоқда ва АҚШ президенти Дональд Трампни уни ишдан бўшатишга чақирмоқда.