Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

АҚШ Саудия Арабистонини ҳимоя қилиш учун Форс кўрфазида эсминецини жойлаштирди

АҚШ Саудия Арабистонини ҳимоя қилиш учун Форс кўрфазида эсминецини жойлаштирди

АҚШ Саудия Арабистонининг шимоли-шарқий ҳаво кенгликларини мудофаа қилиш учун Форс кўрфазига ракетага қарши мудофаа тизими билан жиҳозланган USS Nitze ("Нитце") эсминецини юборди. Бу ҳақда CBS телеканали хабар берди.

АҚШнинг таъкидлашича, Эрон 14 сентябрь куни Саудия Арабистонининг шимоли-шарқий ҳаво кенгликлари орқали қироллик нефть корхоналарига зарба берган.

Nitze эсминеци 500 км масофага учувчи 74 та SM-3 ракетага қарши ракеталари ҳамда 1,6 минг км масофадаги нишонни йўқ қилувчи Tomahawk ("Томагавк") ракеталари билан жиҳозланган.

Маълумотларга кўра, ҳозирда Форс кўрфази жанубида АҚШнинг яна бир USS Gonzalez ("Гонсалес") эсминеци жойлашган. Яна бир эсминеци эса Форс кўрфазининг марказий қисмида турибди.

Бундан ташқари, Уммон кўрфазида USS Abraham Lincoln ("Авраам Линкольн") атом авиаташувчиси, ракетали крейсер ва иккита эсминецдан иборат зарба берувчи гуруҳ жойлаштирилган.

Manba: kun. uz

Киритилди: 20:15 21.09.2019. Ўқилди: 1582 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!