Қўшма Штатлар биринчи марта Саудия Арабистонига бешинчи авлод F-35 қирувчи самолётларини сотиш ниятида.
Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп бу ҳақда Майамидаги инвестиция форумида эълон қилди.
"Биз биринчи марта Саудия Арабистонига F-35 самолётларини сотишга келишиб олдик. F-35 самолётлари ажойиб ва биз уларни жуда кам миқдорда сотмоқдамиз", деб таъкидлади у.
Трампнинг сўзларига кўра, қироллик НАТОдан ташқарида АҚШнинг йирик иттифоқчиси сифатида ҳам тан олинган.