Бугун 27 февраль, 2026 йил, жума

O'ZB

АҚШ самолётлари Форс кўрфазида разведка ўтказди

АҚШ самолётлари Форс кўрфазида разведка ўтказди

АҚШ Ҳарбий-денгиз кучларига тегишли бўлган иккита "P-8A Poseidon" сувости кемаларига қарши патруль самолёти Эрон жанубидаги Форс кўрфази узра разведка парвозларини амалга оширди.

Бу ҳақда "Flightradar24" авиация ресурси маълумотларида қайд этилган.

Самолётлар Баҳрайнда жойлашган "Шайх Исо" авиабазасидан ҳавога кўтарилган. Бир неча соат давом этган операция давомида улар Эроннинг бутун соҳил чизиғи бўйлаб — Ҳурмуз бўғозигача бўлган масофада парвозларни амалга оширган.

Киритилди: 23:45 26.02.2026. Ўқилди: 170 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!