Қўшма Штатлар ҳали Россия ва Украина ўртасидаги воситачи ролидан воз кечаётгани йўқ, аммо можароларни ҳал қилиш жараёнида олдинга силжиш бўлмаса, вазият ўзгаради, деди Давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари Темми Брюс.
"Бизнинг позициямиз ҳозирча ўзгармайди. Бироқ, агар бирор тараққиёт бўлмаса, бу ўзгаради. Ва бу ўзгариш воситачи сифатидаги ҳаракатларимизга тааллуқлидир. Бироқ, биз ҳали у нуқтада эмасмиз", - деди АҚШ Давлат департаменти вакили Фох Неwс телеканалининг жонли эфирида Украина атрофидаги вазиятни шарҳлар экан.
Унинг қўшимча қилишича, бу Америка томони ўт очишни тўхтатишга эришиш ёки бутун можарога <...> барҳам бериш истагидан воз кечганини англатмайди.