Бугун 18 апрель, 2025 йил, жума

O'ZB

АҚШ Россия ва Белоруссияга қарши бож жорий қилмади

АҚШ Россия ва Белоруссияга қарши бож жорий қилмади

Қўшма Штатлар бу икки давлат билан савдо алоқалари йўқлиги сабабли Россия ва Беларусга тарифлар киритмади. Бу ҳақда АҚШ молия вазири Скотт Бессент Fox News телеканалида маълум қилди.

"Россия ва Беларусга келсак, биз улар билан савдо қилмаймиз" - деди Бессент.

У, шунингдек, Москва АҚШ санкциялари остида қолаётганини тасдиқлади.

Бир кун аввал Америка етакчиси 3 апрелдан бошлаб барча импорт қилинган автомобилларга 25 фоизлик бож жорий этилишини маълум қилган эди. Бундан ташқари, АҚШ президенти 14 давлат, жумладан, Хитой ва Буюк Британияга нисбатан "кўзгу тарифлари" жорий этиш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Киритилди: 10:43 03.04.2025. Ўқилди: 599 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!