АҚШ Ҳарбий-денгиз кучларига тегишли "P-8A Poseidon" сувости кемаларига қарши патруль самолёти ва "MQ-4C Triton" радиоэлектрон разведка учувчисиз учиш аппарати Эрон қирғоқларидан жануби-шарқда соатлаб давом этган парвозни амалга оширди.
Бу ҳақда авиация ҳаракатини реал вақт режимида кузатиб борувчи "Flightradar24" платформасида маълумотлар эълон қилинди.
Дрон АҚШнинг БААдаги "Ал-Дафра" авиабазасидан ҳавога кўтарилган. Бир неча соат давомида у Уммон кўрфазидаги Эрон яқинидаги халқаро сувларда ҳаракатланган.
Шундан сўнг, "P-8A Poseidon" самолёти Баҳрайннинг "Шайх Иса" авиабазасидан учиб чиққан ва Ҳурмуз бўғози узра кўплаб парвозларни амалга оширган.