Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри хабар бермоқда
Нашр маълумотларига кўра, АҚШ ҳарбий-саноат комплекси Эрон билан можаро давомида сарфланган ракеталар захирасини ишлаб чиқариш суръатлари оширилган тақдирда ҳам яқин йилларда тўлиқ тиклай олмайди.
Нашр ёзишича, RTX ва Lockheed Martin компанияларининг заводлари кучайтирилган тартибда ишламоқда. Бироқ ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга қарамай, янги ракеталар яқин йилларда юзага келиши мумкин бўлган янги можароларда қўллаш учун етарли миқдорда тайёр бўлмайди.