30 сентябрь куни АҚШнинг Ироқдаги сўнгги ҳарбий хизматчилари мамлакатни тарк этди. Шу тариқа 2003 йилда бошланган «Ироқ озодлиги» ҳарбий операциясидан 23 йил ўтиб, АҚШнинг Ироқдаги ҳарбий миссияси якунланди.
2003 йилда АҚШ ва унинг иттифоқчилари Саддам Ҳусайн режимини ағдариш мақсадида Ироққа бостириб кирган эди. АҚШ ҳукумати Ироқда оммавий қирғун қуроллари мавжудлигини таъкидлаган, бироқ кейинчалик бундай қуроллар топилмади.
Уруш ва ундан кейинги йилларда минглаб одамлар ҳалок бўлди. Ироқда 4431 нафар америкалик ҳарбий хизматчи ҳам ҳалок бўлган.
АҚШ 2011 йилда қўшинларини олиб чиқиб кетган, бироқ 2014 йилда «Исломий давлат» (ИД)га қарши курашда Ироқ кучларини қўллаб-қувватлаш учун яна мамлакатга қайтган эди.
Вашингтон ва Бағдод 2024 йилда АҚШнинг Ироқдаги ҳарбий миссиясини босқичма-босқич тугатиш бўйича келишувга эришган.
Айни пайтда хавфсизлик бўйича экспертлар АҚШ қўшинларининг чиқиб кетиши Эроннинг Ироқдаги таъсири кенгайишига ва ИД жангиларининг қайта фаоллашишига олиб келиши мумкинлигидан хавотир билдирмоқда.