Бугун 4 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

АҚШ қурол захираларини мисли кўрилмаган даражада тўлдирмоқда

АҚШ қурол захираларини мисли кўрилмаган даражада тўлдирмоқда

Трамп қуролли кучлар захиралари тарихда кузатилмаган даражада тўлдирилаётганини маълум қилди. У бу орқали армияни дунёдаги энг кучли кучга айлантиришни мақсад қилганини таъкидлади.

АҚШ президенти Доналд Трамп мамлакат қуролли кучлари захиралари тарихда мисли кўрилмаган даражада кенгайтирилаётганини маълум қилди. Бу ҳақда у Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида баёнот берди.

Унинг таъкидлашича, Америка армияси ўз тарихида бунчалик йирик қурол-яроғ жамғармаган. Трампнинг фикрича, бу ҳаракат АҚШ мудофаа қобилиятини мутлақо янги босқичга кўтаради ва ҳар қандай таҳдидга тайёр ҳолатни таъминлайди.

Шу билан бирга, АҚШ раҳбари арсеналда жамланётган бу қуроллардан фойдаланишга ҳеч қачон тўғри келмаслигига умид билдирди. Унинг сўзларига кўра, кучли армия — тинчлик кафолати.

Қурол захираларининг тўлдирилиши фонида Европа давлатлари ҳам ўз мудофаа салоҳиятини кучайтириш бўйича ҳаракатни бошлади. Жумладан, Еврокомиссия 4 март куни мудофаа соҳасига Европа Иттифоқи бюджети ҳисобидан камида 100 млрд евро сармоя киритишни ўз ичига олган кенг кўламли режани ишлаб чиққанини маълум қилди.

Мазкур жараёнлар АҚШ ва Европа Иттифоқи томонидан глобал хавфсизлик ва стратегик устунликни сақлаб қолишга қаратилган чора-тадбирлар доирасида амалга оширилмоқда.

Киритилди: 18:53 03.06.2025. Ўқилди: 1461 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!