"Қўшма Штатлар блокада деб номланган чораларни жорий этди ва халқаро сувларда Эрон тижорат кемаларини эгаллаб олиш ҳамда уларнинг экипажларини ҳибсга олиш каби ноқонуний ишларни амалга оширмоқда. Бу ҳаракатлар қароқчилик ва одамларни гаровга олиш билан тенг", — деди Иравоний журналистларга берган баёнотида.
Унинг таъкидлашича, Вашингтоннинг ушбу хатти-ҳаракатлари халқаро ҳуқуқ ва БМТ Низомини бузмоқда.
"АҚШ мажбурлаш ва қўрқитиш орқали тижорат кемаларини нишонга олиб, уларнинг экипажларини даҳшатга солган ҳолда, кемаларни ноқонуний эгаллаб, денгизчиларни гаровга олмоқда. Улар қароқчилардек иш тутмоқда", — дея қўшимча қилди Амир Саид Иравоний.