Бугун 21 октябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

АҚШ президенти Шарм аш-Шайх шаҳрига келди

АҚШ президенти Шарм аш-Шайх шаҳрига келди

АҚШ президенти Ғазо секторидаги урушни тўхтатиш бўйича саммит ўтказиладиган Шарм аш-Шайх шаҳрига келди.

Бу ҳақда Sky News хабар бермоқда.

Доналд Трамп аэропортда Миср президенти Абдул Фаттоҳ ас-Сисси кутиб олди.

"Шарм аш-Шайхда Ғазо бўйича тинчлик келишувини имзолашни расман тасдиқлайдиган саммит бошланмоқда. Мисрда йиғилган йигирмага яқин давлат раҳбарлари орасида Ғарб, араб ва мусулмон мамлакатлари етакчилари бор", дея хабар бермоқда телеканал.

Маълумотларга кўра, Фаластин-Исроил можаросини ҳал қилиш бўйича барча тадбирларга атиги икки соат ажратилган, бироқ унинг доирасида кўплаб икки томонлама учрашувлар бўлиб ўтади, деб ёзмоқда New York Times газетаси.

Киритилди: 21:05 13.10.2025. Ўқилди: 1174 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!