Бугун 23 сентябрь, 2020 йил, чоршанба

O'ZB

AҚШ президенти Франклин Рузвельт ўзбек ошини қаерда еган?

AҚШ президенти Франклин Рузвельт ўзбек ошини қаерда еган?

Иккинчи Жаҳон урушида AҚШни бошқарган президент Франклин Рузвельт ва Буюк Британиянинг ўша пайтдаги машҳур бош вазири Уинстон Черчилл бирга ошхўрлик қилганини биласизми? Бу қаерда юз берган бўлиши мумкин? Aлбатта, Сталин ҳузурида.

Майкл Доббснинг "1945 йилнинг олти ойи" деб номланган китоби Иккинчи Жаҳон уришидан кейинги дунё тақдирини ҳал қилган Ялта конференцияси ва Совуқ уруш даврининг қандай бошлангани ҳақида ҳикоя қилади.

1945 йил 4—11 февраль кунлари Россиянинг Ялта шаҳрида уруш ғолиблари — Совет Иттифоқи, AҚШ ва Британия раҳбарлари йиғилиб, урушдан кейинги Европанинг тақдирини ҳал қилишган. Aниқроғи, ҳудудларни ўзаро бўлиб олишган. Шу конференцияда ўзбек оши ҳам тортиқ қилинган экан. Рузвельт ва Черчилл турган хоналарга эса Бухоро гиламлари тўшалган.

Китобда ушбу конференция ва унинг атрофида юз берган воқеалар майда деталларигача ёритилган. Худди шахсан конференцияда, ўша давр раҳбарларининг ўзаро суҳбатларида қатнашгандек бўласиз. Ўқишни тавсия қиламиз.

Рузвельт шу конференциядан икки ой ўтиб оламдан ўтган. Ялтада соғлиги ёмонлиги учун ногиронлар аравачасида юрган. Оқ уйда рассом расмий портретини чизаётганда ҳушидан кетиб, ўша куни жони узилган. Рузвельт тўрт муддат президентлик қилган. У AҚШ тарихида икки мартадан ортиқ муддат президентлик қилган ягона AҚШ раҳбари ҳисобланади. Рузвельтдан сўнг президентлик муддатининг икки мартадан ортиқ бўлиши тақиқлаб қўйилган.

Киритилди: 08:09 13.08.2020. Ўқилди: 4794 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!