АҚШ Россиянинг “Орешник” тизимларидан фойдаланишига жавобан Полша ёки Украинада B-61 ядро бомбаларини жойлаштириши мумкин. Бу ҳақда Тhe National Interest нашри хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, дунёдаги вазиятнинг ривожланишини ҳисобга олиб, бу вариантни истисно қилиб бўлмайди.
Бироқ таҳлилчилар Полшада АҚШ ядровий қуролларини жойлаштириш эҳтимоли кўпроқ деб ҳисоблашади, чунки Полша NATO'нинг тўлақонли аъзоси ҳисобланади.