Ироқ терма жамоасининг 5 нафар футболчисига АҚШ виза беришдан бош тортган.
Ироқ матбуоти маълумотларига қараганда, АҚШ ҳукумати терма жамоанинг 5 нафар футболчисига виза бермаган. Қайд этилишича, бу муаммо Осиё ва Африканинг баъзи бир терма жамоалари футболчиларига ҳам таъсир қилиши мумкин. Ироқ терма жамоаси мундиалнинг "I" гуруҳидан жой олган ва уларга Франция, Сенегал ҳамда Норвегия рақиблик қилади. Улар 2та учрашувини АҚШда ва яна 1 баҳсни Канадада ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати баҳслари 11-июндан 19-июлгача давом этади.