АҚШ нималардан хавотирда: Пентагон мамлакатнинг янги мудофаа стратегиясини эълон қилди.
Ҳужжатдаги асосий хавфсизлик йўналишлари ва глобал таҳдидлар қуйидагича баҳоланган:
Россия:
▪️Узоқ муддатли ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш учун етарли сиёсий ва ҳарбий қатъиятга эга;
▪️Зиддиятли вазиятга қарамай, муҳим ҳарбий ва саноат салоҳиятини сақлаб қолмоқда;
▪️Дунёдаги энг йирик ядровий арсеналга эга ва уни модернизация қилмоқда;
▪️НАТОнинг шарқий аъзолари учун доимий, бироқ назорат қилинадиган таҳдид сифатида баҳоланади.
Ядровий барқарорлик масаласи:
▪️АҚШ ўз ядровий кучларини янгилаш ва мослаштиришни давом эттиради.
Европа:
▪️Ўз мудофааси учун асосий масъулиятни зиммасига олиши лозим;
▪️Украина можаросида тинчликни таъминлаш ва қўллаб-қувватлашда етакчи роль ўйнаши керак;
▪️АҚШ Европага муҳим ҳарбий ёрдам беради, бироқ бошқа йўналишларда иштирокини чеклайди.
Хитой:
▪️АҚШ Хитойда ҳокимият алмашувига интилмайди;
▪️Америкаликлар учун қулай шароитлар яратилишини талаб қилади;
▪️Узоқ масофага зарба бериш имкониятларига эга.
КХДР:
▪️Ядровий салоҳияти кенгайиб бормоқда;
▪️АҚШ учун жиддий таҳдид сифатида баҳоланади.
Гренландия:
▪️АҚШ учун муҳим стратегик ҳудуд;
▪️Ушбу ҳудудга АҚШ ҳарбийлари кириши кафолатланиши зарур.