Қўшма Штатлар Невададаги ядровий синов полигонида хориждаги эҳтимолий ядровий синовларни аниқлашга мўлжалланган сенсорларни калибрлаш бўйича тажриба ўтказишни режалаштирмоқда.
Бу ҳақда Миллий ядровий хавфсизлик маъмурияти раҳбари ва АҚШ энергетика вазири ўринбосари Брэндон Уильямс маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, тажриба ядровий портлаш билан боғлиқ бўлмайди. Унда ядровий материаллар ўрнига кўп тонна кимёвий портловчи моддалардан фойдаланилади.
«Бу кузда биз портловчи моддаларни сенсорлар билан ўралган ҳолда портлатамиз. Мақсад — ядровий синовларни тақиқлаш тўғрисидаги шартномани бузиши мумкин бўлган давлатларни аниқлаш имкониятимизни янада такомиллаштириш», — деди Уильямс.